2022 йилдан бошлаб барча вазирликлар учун давлат бюджети маблағларини сарфлаш бўйича асосий иқтисодий кўрсаткичларни белгилаш режалаштирилмоқда, деди молия вазири Тимур Ишметов. Унга кўра, бюджет тақчиллигини 3 фоизга камайтириш ва «бюджет харажатларини қаттиқ назорат қилиш» режалаштирилган.
Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати департаменти томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида 728,8 млрд сўмлик буджет маблағларининг сарфланишида молиявий қоидабузарликлар аниқланди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 6 баробарга кўпроқ. Буджет интизомининг бузилиш ҳолатлари асосан халқ таълими, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим тизимлари, шунингдек, автомобиль йўллари қўмитасида юз берган.
Давлат молиявий назорат департаменти 6 ойда 81,7 млрд сўмлик бюджет маблағлари ноқонуний сарфланганини аниқлади. Энг кўп қонунбузилиш ҳолатлари таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳаларида, ҳудудлар кесимида Андижон, Қашқадарё, Тошкент, Жиззах, Қорақалпоғистон ва Сурхондарёда қайд этилди. 57,4 млрд сўм бюджетга қайтарилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг